2019 йил 12 август куни IT-паркда стартапчиларни ўқитишга мўлжалланган узоқ кутилган машғулотларнинг биринчи куни бошланди!
12 август, душанба куни IT-паркга инкубация ва акселерация дастурлари учун танлаб олинган биринчи стартап жамоалари ташриф буюришди. Ушбу қувончли воқеа ҳақида уларнинг фикрлари ва таассуротларини билиб олишга қарор қилдик:
“Бу ер менга жуда ёқди. Сокин, шинам, осойишта. Бу ерда ишлаш учун барча шароитлар бор, яхши интернет бор. Тўғри, машиналар тўхташ жойи кичкина. Менга ўз лойиҳам устида бор диққатимни жамлаб ишлаш учун мана шундай яхши жой етишмаётганди”, - дейди Рустамбек Асимов, LockerPost лойиҳаси вакили.
“Ажойиб. Ҳақиқатан ҳам зўр. Сокин жой. Ажойиб столлар ва стуллар. Тез орада бизнинг биринчи маърузамиз бошланади, ростини айтсам, мен бир оз ҳаяжонланаяпман ва ҳозирча бу борада ҳеч нарса айтолмайман, шунинг учун умуман буларнинг ҳаммаси қандай ўтишини билмоқчиман”, - деб фикр билдирди Event лойиҳасидан Шоҳруххон Умаров.
“Ҳаммаси яхши, ажойиб. Биз аста-секин янги жойга кўникмоқдамиз” - дейди Мурод Ахунов, Patient Monitor лойиҳасидан.
“Ажойиб. Бу ерда ишлаш учун барча қулайликлар ва яхши интернет мавжуд, бу эса, биз учун жуда муҳим” – деб таъкидлайди Анваров Суннат, Agromart лойиҳасидан.
“Яхши, жуда қулай. Ҳақиқий “стартапчи” муҳити яратилган, ёшларга хос ва замонавий, моҳирона ишланган дизайн. Ажойиб одамлар, шунинг учун ҳам бу ерда жуда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда!” – дейди ҳаяжонда Исломали Нуралиев (Revisor лойиҳаси).
“Жуда зўр, мен ижобий энергия билан руҳланганман! Бу ерда ўзларининг қизиқарли лойиҳаларига эга, ажойиб болалар бор. Менга бу ерда ҳамманинг кулиб муомалада бўлиши, бу ернинг ёруғлиги, яхши ва қулай стуллар ва столлар борлиги ёқади” дейди Игор Ким, Fastago.
“Ажойиб. Менга ҳаммаси ёқяпти, бу ерда шундай дўстона муҳит ҳукм сурмоқда. Нетворкинг аллақачон бошланди ва ҳамма ҳозир шу жараёнда. Бу ерда менинг эски ва янги дўстларим кўп,” – дейди Рустам Юлдашев, Spherra лойиҳасидан.
Ўзбекистон Республикасида биринчи IT-парк келажакда ушбу иқтидорли ва қатъий мақсадли ёшлар туфайли бизнинг республикамизни биринчи навбатда Марказий Осиёнинг технологик маркази сифатида танишлари учун уларни ўзининг биринчи стартапчилари сифатида қабул қилди.
2019-08-12