Қорақалпоғистон пойтахтида IT Park филиали ташкил этилмоқда

23 январ 2020 йилда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида IT Park томонидан IT Center директори Н.Алибеков ва унинг маслаҳатчи Ёкут Гёкхан Нукус шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида IT Park вакиллари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Ембергенов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т.Баекеевлар билан IT Park ҳудудий филиалининг қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан учрашув ташкил қилинди, IT Park қурилишига ажратилган ёр майдони билан танишишди.

Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалида меҳмонлар тегишли соҳа ташкилотлари, профессор-ўқтувчилар ва талаба ёшлар  билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.

2020-01-23